Линклар

logo-print

Ғарбпараст кучлар ғалаба қозонмоқда


Молдовада ўтказилган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Ғарб тарафдори бўлган партиялар ҳукмрон Коммунистлар партиясидан устун келмоқда.

Хабарларга кўра, ҳозирча овозларнинг қарийб 97 фоизи санаб бўлинган. Мухолифатдаги тўрт йирик партия жами 50.7 фоиз овоз олган, Коммунистлар партияси қўлга киритган овоз эса¸ 45 фоизга яқинлашиб қолган.

Коммунистлар 101 ўринли парламентнинг 45 ўрнини қўлга киритса, уларнинг рақиблари 53 ўринга эгалик қилиши мумкин.

Молдова Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, овоз берувчилар фаоллиги 58.8 фоизни ташкил этган

5 апрелда ўтказилган парламент сайловида коммунистлар яхши натижага эришган эди. Бироқ коммунистларнинг ўз сафидан президент сайлаш уринишлари икки марта муваффақиятсизликка учрагач, президент Владимир Воронин мамлакатда муддатидан аввал парламент сайлови ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.


XS
SM
MD
LG