Линклар

Тбилиси ва Цхинвали бир-бирини айблади


Грузия ва айирмачи Жанубий Осетия расмийлари бир-бирларини ўққа тутганликда айблади.

Грузия Ички ишлар вазирлигининг айтишича, бугун эрта тонгда Никози қишлоғи Жанубий Осетия томонидан ўққа тутилган.

Айирмачи Жанубий Осетия ҳукумати¸ ўз навбатида¸ Цхинвали шаҳри Никози қишлоғидан нишонга олинганини маълум қилди. Ҳар иккила томон ҳам бугунги воқеада талофот кўрилмаганини билдирди.

Ўтган йилнинг август ойида айирмачи ўлкалар юзасидан Грузия ва Россия ўрасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг, минтақадаги хавфсизлик масаласи қалтислигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG