Линклар

logo-print

Душанбеда хавфсизлик масаласи муҳокама қилинди


Тожикистон, Афғонистон ва Покистон президентлари исломий жангариларга қарши олиб борилаётган амалиётларни мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Имомали Раҳмон, Ҳамид Карзай ва Осиф Али Зардорийнинг Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтган учрашувида президентлар асосий диққат-эътиборининг хавфсизлик масаласига қаратилгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, президентлар ўзаро алоқалар истиқболи, давлатлар инфратузилмаларини ривожлантириш ва қўшма энергетик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилганлар.

Бугун Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Тожикистон пойтахтига келиши кутилмоқда. Бу ерда Медведев Тожикистон, Афғонистон ва Покистон президентлари билан сўзлашувлар олиб боради.



XS
SM
MD
LG