Линклар

logo-print

Судан аëллари оëқланмоқда


Лубна Ҳусайн¸ нафақат ўз ҳаққи¸ балки суданлик сас-садосиз яшаëтган миллионлаб аëллар ҳаққини ҳимоя қилиш учун маҳкамага мурожаат қилганини айтмоқда.

Лубна Ҳусайн¸ нафақат ўз ҳаққи¸ балки суданлик сас-садосиз яшаëтган миллионлаб аëллар ҳаққини ҳимоя қилиш учун маҳкамага мурожаат қилганини айтмоқда.

Хартумдаги гавжум кафега шим кийиб боргани учун 40 дарра калтак ейишга ҳукм этилган суданлик Лубна Ҳусайн¸ мамлакат шариат тизимини ислоҳ қилиш ниятида маҳкамада кураш бошлади.

Ислом аҳкомларига кўра¸ “рисоладагидай” деб топилмаган кийимлар¸ ëки аксинча¸ дунëвий тузум учун таҳлика деб кўрилган ҳижоблар устида у ер бу ерда учраб турувчи можаролар кўпчилик учун янгилик бўлмай қолди.

Аммо бундай асосдаги жанжал¸ ҳозирча¸ Суданда кўз кўриб¸ қулоқ эшитмаган ҳодиса. Бунинг бир сабаби¸ мамлакатда дунëдаги энг кескин шариат қонунлари жорий этилганида бўлса¸ иккинчиси бу қоидаларга эътироз билдиришга журъат топганларнинг¸ ҳозирча¸ йўқлигида эди.

Аммо Лубна Ҳусайн¸ шариат қоидаларига қарши бош кўтарган биринчи суданлик аëл бўлди.

Собиқ журналист¸ ҳозирга қадар БМТ нинг Хартумдаги ваколатхонаси матбуот хизматида ишлаб келган Лубна Ҳусайн¸ ой бошида хорижликлар орасида машҳур маҳаллий ресторанга шим кийиб боргани учун ҳибсга олинган эди.

Қонунга кўра¸ хотин-қизлар узун қора кийим кийиб¸ бошига шол рўмол ташлаб юриши шарт бўлган Суданда шим кийишнинг ўзиëқ жиноят ҳисобланиб¸ 40 дарра калтак ва 120 долларлик жарима билан жазоланади.

Лубна баробарида айни айб билан ҳибсга олинган 12 аëлдан 10 таси шариат қонунларига кўра белгиланган жазони қабул қилиб¸ 40 дарра калтакни еб¸ 120 доллар жаримани тўлаган бўлса¸ Ҳусайн ва унинг яна икки шериги масалани маҳкамага олиб чиқишга қарор қилди.

Пайшанба куни халқаро журналистлар ва БМТ ҳамда хориж дипломатик ваколатхоналари вакиллари билан лиқ тўла залга кириб келган Лубна Ҳусайн¸ яна бир бор курашда осонликча таслим бўлмаслигини намойиш қилди – суд залига у айнан ўзининг ресторанда ҳибсга олинишига асос бўлган яшил шимда келди!

Лубнанинг суд залига келган қатор дугоналари ҳам ўз қўлловларини кўрсатиш учун¸ шариатни очиқчасига бузиб бўлса-да¸ шим кийиб келдилар.

Маҳкама арафасида Лубна Ҳусайн¸ ўз мақсади нафақат номашруъ кийим кийганлик учун белгиланган 40 дарра калтакка чап бериш¸ балки Судан қонунларидаги хотин-қизлар кийимига оид белгиланган қатъий чекловларнинг бекор қилинишига эришиш эканини айтди.

- Бу ерда гап¸ менинг шим кийганим устидагина бораëтгани йўқ. Гап¸ хотин-қизлар кийинишини тартибга солувчи қоидаларни бекор қилиш ҳақда кетаëтир. Бу қоидалар¸ ҳам Судан конституцияси¸ ҳам исломий қонунларга зиддир¸ деди маҳкама олдидан мухбирлар билан учрашган Лубна Ҳусайн.

Суданда бошланган бу маҳкама жараëнининг халқаро майдонда жиддий қизиқиш уйғотгани сабабларидан бири¸ Лубна Ҳусайннинг БМТ хизматчиси эканидир.

БМТ хизматчиси ўлароқ Лубна Ҳусайн¸ дипломатик дахлсизлик ҳаққидан фойдаланиши ва Судан қонунларида белгиланган жазога бемалол чап бериши мумкин эди.

Аммо хотин-қизлар кийинишини чекловчи қонунларга қарши кураш бошлашга аҳд қилган Ҳусайн¸ масалани маҳкамага олиб чиқиш учун¸ БМТ даги ишидан истеъфо беришга қарор қилди.
Унинг бу қарори кучга киришини кутиш мақсадида пайшанба куни ҳакам суд жараëнини 4 августга қадар кечиктирди.

Ўз жасорати ҳамкасблари томонидан олқишланаëтган бўлса-да¸ БМТ бош котиби Бан Ки-мун Ҳусайн тақдиридан қаттиқ ташвишда эканини билдирди.

- Мен¸ табиийки¸ қаттиқ хавотирдаман. БМТ ўз ходимлари ҳуқуқлари ҳимояланишини таъминлаш учун барча имконни ишга солади. Калтаклаш жазоси халқаро инсон ҳуқуқлари нормаларига зиддир. Биз вазиятга алоқадор барчани халқаро тизимлар доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга чақирамиз¸ деди пайшанба куни мухбирлар билан кўришган БМТ бош котиби.

Ҳозирча Лубна Ҳусайн ва у билан маҳкамага тортилаëтган яна икки аëл тақдирига нисбатан кучли халқаро қизиқишнинг Судан ҳакамларини қатъий шариат қоидаларини юмшоқроқ талқин қилишга ундаш-ундамаслиги очиқ савол бўлиб қолмоқда.

Ундан-да каттароқ савол эса¸ Лубна Ҳусайн қатъиятининг Судандаги қарийб қотиб қолган ҳуқуқий тизимни ўзгартириш учун етарли бўлиш-бўлмаслигида қолмоқда.

Бу саволларга 4 август куни қайта очиладиган маҳкама жараëнининг жавоб бериши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG