Линклар

logo-print

Ирландия икки ўзбекни оладиган бўлди

  • Ҳурмат Бобожон

Кейинги 8 йиллик умрини Гуантанамонинг махсус ҳужраларида ўтказган тўрт ўзбекдан иккитасининг келаси ойлар ичи Ирландиядан бошпана олиши кутилмоқда.

Кейинги 8 йиллик умрини Гуантанамонинг махсус ҳужраларида ўтказган тўрт ўзбекдан иккитасининг келаси ойлар ичи Ирландиядан бошпана олиши кутилмоқда.

Ўтган ҳафта Гуантанамодаги икки ўзбекистонлик тутқун билан бевосита учрашиб¸ уларга оид разведка маълумотлари билан танишган Ирландия Адлия вазирлиги расмийлари¸ шундай қарорга келди.

Ирландия АҚШ нинг Гуантаномодаги қамоқхонасида сақланаётган икки ўзбекистонликни қабул қиладиган бўлди. Ирландия Адлия вазири Дермот Ахерн ўз давлати Гуантанамо қамоқхонасининг икки ўзбек маҳбусини қабул қилишини билдирди.

- Ҳақиқатан ҳам вазирлигимиз бу ҳақда кеча расмий билдириш қилди ва шундай қарор борлигини тасдиқлаймиз, деди Ирландия Адлия вазирлиги матбуот хизмати ходими.

Иккала ўзбекнинг Ирландияга икки ой ичида етиб келиши мумкинлиги айтилмоқда. Ирландия ҳукуматининг бу қарори тўғрисида Адлия вазири Дермот Ахерн АҚШ элчиси Дэн Руни билан учрашувдан сўнг маълум қилган.

Жаноб Ахернга кўра, ўтган ҳафтада Ирландия вакиллари Гуантанамода бўлиб, бу икки шахс ҳақида маълумот олган эди.

Ирландия қабул қиладиган икки ўзбекистонликнинг исм-фамилияси¸ ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Нуфузли Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Ирландия ҳукуматини Гуантанамо маҳбусларига бошпана беришга ундаб келди. Ташкилотнинг Дублиндаги бўлими вакили Жастин Морин Ирландия ҳукуматининг Гуантанамонинг икки маҳбусига бошпана бериш қарорини олқишлади.

- Ирландия ҳукумати Гуантанамонинг икки маҳбусини қабул қилиб олишга қарор берганидан жуда мамнунмиз. Бизнингча¸ бу Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш йўлида ташланган муҳим қадамдир ва Ирландия ҳукуматининг бу қарори бошқа давлатлар учун ҳам ўрнак бўлади деган умиддамиз, дейди Жастин Морин.

Ҳозирда Халқаро Амнистия ташкилоти Гуантанамо маҳбусларининг Ирландияга етиб келишини тезлаштиришга ҳаракат қилаяпти. Ирландияда бошпана топган инсон ҳуқуқлари фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдужалил Бойматов гапиради.

- Ирландияда кутиб олишга ҳаракат қилинаяпти. Мен Халқаро Амнистия ташкилотининг Ирландиядаги вакили билан учрашдим. Улар тайëргарлик кўраяпти. Қийноққа солинганлар билан иш кўрадиган “Спераци” деган ташкилот ҳам уларни кутиб олишга тайëргарлик кўрмоқда. Уларни кутиб олишга мен ўзим ҳам чиқаман. Уларнинг қачон Ирландияга келишини ҳозирча билмаймиз¸ дейди Абдужалил Бойматов.

Ирландиядан бошпана олиши кутилаётган ўзбек маҳбусларидан бирининг Ойбек Жабборов экани айтилади. 31 яшар ўзбекистонлик фермер саккиз йил аввал Афғонистонда америкалик ҳарбийлар тарафидан, террорчиликда гумон қилиниб ҳибсга олинган ва Гуантанамо қамоқхонасига жўнатилган эди.

Аммо Ойбек Жабборовнинг Америкадаги адвокати Майкл Мон Ирландиядан бошпана олиши кутилаётган икки ўзбекдан бири унинг мижози Жабборов экани ҳақда ҳозирча аниқ маълумотга эга эмаслигини айтади.

- Бошпана олиши кутилаётган икки ўзбекнинг бири мени ҳимоям остидаги Ойбек Жабборов экани ҳақда Ирландия ҳукуматидан расмий тасдиқ бўлмади ҳозирча. Лекин, улардан бирининг Ойбек эканига умид қилаяпман, дейди Майкл Мон.

2008 йилиёқ Жабборовннинг айбсизлиги ва террорчилик фаолиятида иштирок этмаганлигига ишонч ҳосил қилган АҚШ ҳарбийлари уни Гуантанамодан озод қииш ҳақда қарор берган эди. Аммо Ўзбекистонда қамалиш ва қийноққа солиниш хавфи борлиги боис Ойбек¸ қолаверса қамоқхонадаги яна уч нафар ўзбекистонлик маҳбус ватанга қайтишдан кўра¸ Америка қамоғида қолишни афзал билмоқда.
XS
SM
MD
LG