Линклар

logo-print

Ироқда зўравонликлар давом этаётир


Ироқнинг Бақуба шаҳрида маҳаллий партия идорасида рўй берган портлаш оқибатида етти киши нобуд бўлди.

Полициянинг билдиришича, бугунги портлаш суннийлар қувватлови билан ўтган йили ташкил этилган Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати партияси жойлашган бинода содир этилган.

Айни пайтда¸ Ироқ Ички ишлар вазирлиги Сурия чегарасига яқин Қаим шаҳрида худкуш томонидан содир этилган ҳужумда етти киши нобуд бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG