Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:02

Ҳибсдаги фермер очлик эълон қилди


Безорилик айби устига яна учта янги айблов қўшилганига қараганда¸ маҳаллий расмийларнинг Оязимхон Хидировани ҳибсдан чиқариш нияти йўқ кўринади.
Безорилик айби устига яна учта янги айблов қўшилганига қараганда¸ маҳаллий расмийларнинг Оязимхон Хидировани ҳибсдан чиқариш нияти йўқ кўринади.

28 июл куни безориликда айбланиб¸ қамоққа олинган Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги инсон ҳуқуқи ҳимоячиси ва фермер Оязимхон Хидирова ҳибсхонада очлик эълон қилди.

Ўзбекистон Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Арнасой туман бўлими раиси ва фермер Оязимхон Хидирова уч кундан бери очлик эълон қилди, дейди инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Зиёдулла Раззоқов.

- Бу кишининг аҳволлари жуда кўтаринки руҳда эмас. Кайфияти жуда чатоқ. Очлик эълон қилган. Уч кундан бери ҳеч нарса емасдан¸ адолатсизликка чидай олмасдан ўтирибди. Очликни Оязимхон Хидирова эълон қилди¸ дейди инсон ҳуқуқи ҳимоячиси.

Унинг айтишича, Оязимхон Хидирова Ўзбекистон ЖКнинг 272 моддаси 2 қисми -"Безорилик", 184 модданинг иккинчи қисми - “Солиқ тўлашдан бош тортиш” ва 205 модда - “Мансабни суиистеъмол қилиш”¸ 168 модда - “Фирибгарлик” моддалари билан айбланмоқда.

Унга кўра, Оязимхон Хидирова уйида тинтув ўтказилган, лекин ишга тегишли ҳеч қандай ашёвий далил топилмаган.

Оязимхон Хидировага дастлаб битта¸ безорилик айби қўйилаëтган эди. “Бухоро” сувдан фойдаланиш уюшмаси раҳбари Олмос Сиддиқов билан бўлиб ўтган жанжалдан сўнг, Олмос Сиддиқов жабрланувчи сифатида милицияга мурожаат қилган. Зиёдулла Раззоқовнинг айтишича, Олмос Сиддиқов эркак киши бўла туриб аёлдан калтак егани борасида шикоят қилган.

- Бу қанақасига безорилик бўлади? “Бухоро” сувдан фойдаланиш уюшмасига раҳбар бўлиб келган одам Оязимхон Хидированинг олдига келади ва оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан онасини ҳақорат қилади. Шунда Оязимхон Хидирова “Нега менинг онамни ҳақорат қиласан?” деб унинг кўкрагидан ушлаб¸ кўйлагининг тугмасини узади ва итариб юборади. Эркак киши “Мени аëл урди” деб шикоят қилаяпти. Лекин уни ҳеч ким урмаган. Оязимхон Хидированинг оғирлиги нари борса 45-50 килога яқин. У эркакнинг оғирлиги эса 60 килодан ортиқ. Шу одам “Мени аëл урди” деб шикоят қилаяпти¸ дейди Зиёдулла Раззоқов.

Унинг айтишича, Хидировага қўйилган бошқа айбловларда ҳам асос йўқ. Оязимхон Хидированинг Арнасой туман ҳокимлиги ва прокуратурасининг ноқонуний ишлари ва фермерларга нисбатан қилинаётган ғайриқонуний ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон президенти ва Бош прокуратурасига ёзган шикоят мактуби текшириш учун яна вилоятга қайтариб юборилган ва энди маҳаллик тўралар ундан ўч олиш пайига тушганлар.

Шу боис, дейди Зиёдулла Раззоқов, адолат истаган Оязимхон Хидированинг ўзи қамоққа олинди:

- Оязимхон Хидированинг Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Омбудсманга жўнатган шикоят хати вилоят ҳокимлигига ва вилоят прокуратурасига қайтариб юборилган. Булар айбдорларга чора қўллаш ўрнига муаллифнинг ўзига тазйиқ ўтказиб¸ қамоққа олиш чоралари кўрилаяпти¸ дейди Зиёдулла Раззоқов.

Оязимхон Хидирова адвокати Нафас Камоловнинг Озодликка айтишича, ҳимоясидаги шахснинг айблари қисман тасдиқланиши мумкин.

- Ҳақиқатан ҳам у Олмос Сиддиқовнинг кўйлагини тортиб йиртган. Баданига учта тирноғи босилган¸ дейди адвокат Нафас Камолов.

Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилари¸ мухолифатчи ва мустақил журналистларнинг безориликда айбланиши янги ҳодиса эмас. Бу айб билан 10 йилдан кўпроққа озодликдан маҳрум этилганлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG