Линклар

Теҳронда намойиш тарқатилди


Теҳрон полицияси июн ойида бўлиб ўтган норозилик акциялари давомида ўлдирилганларни хотирлаш учун мухолифат томонидан уюштирилган маросимга йиғилганларни тарқатиб юборди.

Хабарларга қараганда, полиция бир неча кишини ҳибсга олган.

Мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий маросим ўтказилаётган жой – норозилик акциялари давомида ўлдирилганлардан 10 нафари дафн этилган қабристонни полиция босими оқибатида тарк этишга мажбур бўлди.

Мухолифат тарафдорлари қабристонга июнь намойишлари қурбонларининг 40 ини ўтказиш учун йиғилганди.

Июнь намойишлари президент сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг бошланиб кетган эди.

Мухолифат сайловда қўпол қонунбузарликларга йўл қўйилганини қайд этароқ амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ғалабасини тан олмади.
XS
SM
MD
LG