Линклар

logo-print

КХШТга аъзо давлатлар лидерлари Қирғизистонга келмоқда


Бугун Қирғизистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бошланади.

Иссиқкўл соҳилидаги Чўлпонота шаҳрида Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон президентлари учрашади.

Норасмий саммит кун тартибидаги асосий масалалардан бири КХШТнинг Тезкор кучларини тузиш ва уни Қирғизистон ҳудудида жойлаштириш масаласидир.

Хабарларга қараганда, учрашувга Ўзбекистон президенти ҳам боради.

Тезкор кучларни тузиш тўғрисидаги қарор жорий йил июнида КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашувида қабул қилинган, лекин Ўзбекистон Тезкор кучлар тузишга, кейинроқ унинг базасини Қирғизистонда жойлаштиришга қарши чиққан эди.
XS
SM
MD
LG