Линклар

Испания Майоркасида бомба зарарсизлантирилди


Испаниянинг Майорка ороли полицияси кеча юз берган портлашдан кейин яна бир жойга бомба қўйилганини аниқлади.

Кечаги портлашдан икки полиция ходими ҳалок бўлди.

Майорка расмийларининг хабар қилишича, иккинчи бомба орол хавфсизлик хизматига қарашли машина тагидан топилган ва зарарсизлантирилган.

Кечаги портлашдан кейин орол аэропорти ва денгиз портлари жиноятчиларни ушлаш мақсадида бир неча соатга ёпиб қўйилди.

Ҳукумат амалга оширилган портлашлар учун масъулиятни Баск сепаратчиларининг ЭТА гуруҳи зиммасига юклади.
XS
SM
MD
LG