Линклар

logo-print

Исроил Ғазодаги амалиётлар учун ўзини айбдор санамайди


Исроил ўтган йил декабрида Хамас гуруҳига қарши Ғазо минтақасида ўтказган ҳарбий ҳаракатларини ўз ҳудудининг ракеталардан ўққа тутилганига жавобан кўрилган "зарур ва мутаносиб" чора, деб билади.

Бу фикр Ғазода ўтказилган ҳарбий амалиётлар юзасидан Исроил ташқи ишлар вазирлиги тайёрлаган ва пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботда келтирилади.

Исроил расмийлари ҳисоботида Ғазодаги амалиёт чоғида оқ фосфорли снарядлардан фойдаланилгани ҳам тан олинган, бироқ ҳисобот муаллифлари фикрича, бундай қуролни ишлатиш халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид эмас.

Ғазода олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар чоғида 1400 нафар атрофида фаластинлик, шу жумладан, тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлган эди. Исроил томони 13 киши йўқотган.
XS
SM
MD
LG