Линклар

АҚШ Теҳрон полицияси ҳаракатидан ташвишда


АҚШ Давлат департаменти Эрон полициясининг июн ойидаги норозилик акциялари давомида ўлдирилган намойишчиларни хотирлаш учун Теҳрондаги қабристонга йиғилганларни тарқатиб юборганидан ташвиш билдирди.

- Фикримча, полициянинг мозорга тўпланган фуқароларни, қолаверса, қазо қилганларнинг қирқини нишонлаш учун қабристонга келган азадорларни тарқатиб юбориши ўта ачинарли ҳолатдир, деди АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Иан Келли.

Пайшанба куни Теҳрон полицияси президентлик сайловига қарши ўтказилган намойишларда нобуд бўлганлар, жумладан, Нидо Оға Султон исмли намойишчи қабри ёнига тўпланганларни куч билан тарқатиб юборди.

Гувоҳларнинг айтишича, полиция бир қанча азадорларни ҳибсга олган.

Шу куннинг ўзида Теҳрон марказида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Хабарларга кўра, намойишчилар ахлат қутиларига ўт қўйган, полиция эса намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.
XS
SM
MD
LG