Линклар

БМТ Афғонистонга оид янги ҳисобот эълон қилди


БМТнинг Афғонистондаги вазиятга оид эълон қилган янги ҳисоботида айтилишича, мамлакатдаги зўравонликлар тинч аҳоли вакиллари истиқомат қилувчи ҳудудларга ёйилмоқда.

-Худкуш ҳужумлари, ҳаво зарбалари ва машинага ўрнатилган бомбалар портлатилиши оқибатида фуқаролар кўпроқ талофот кўрмоқда, дейилади ушбу ҳисоботда.

БМТ ёрдам миссиясига кўра, жорий йил бошидан буён мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 1013 киши нобуд бўлган. Бу эса ўтган йилга қараганда 24 фоиз кўп деганидир.

Янги ҳисоботда айтилишича, тинч аҳоли вакиллари орасидаги талофотларнинг 59 фоизига толибон жангарилари, 30 фоизига эса ҳукумат қўшинлари маъсул бўлган.

-Халқаро кучларга қарши жанг услубини ўзгартирган жангарилар эндиликда аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлардан туриб партизан уруши олиб боришни афзал кўрмоқда, дейилади БМТ ҳисоботида.
XS
SM
MD
LG