Линклар

Бағдодда шиалар нишонга олинди


Бағдодда кетма-кет содир этилган бир нечта портлаш оқибатида камида 24 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Ироқ полициясининг билдиришича, портлашлар шиа намозхонлари масжидга кетаётган маҳал содир этилган.

Бағдод шимолидаги масжид олдида содир этилган портлаш оқибатида 20 киши нобуд бўлган. Ҳеч қанча вақт ўтмай пойтахт жанубида ҳам масжид олдида машинага ўрнатилган бомба портлатиб юборилган. Оқибатда тўрт киши нобуд бўлган, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган.

Бағдоддаги портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Сўнгги ойлар мобайнида Ироқдаги зўравонликлар кўлами анча пасайган эди. Бироқ июн ойида АҚШ қўшинлари йирик шаҳар ва қишлоқларни тарк эта бошлагандан буён, Ироқ бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами яна орта бошлади. Биргина июн ойида мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликларда камида 300 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG