Линклар

logo-print

Россия Қирғизистонда ҳарбий база очади


Қирғизистон Россия билан россиялик ҳарбийларнинг мамлакат ҳудудига жойлаштиришга рухсат берувчи меморандум имзолади.

Мазкур меморандум 1 август куни Қирғизистон президенnb Қурмонбек Бакиев ва Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган учрашувидан сўнг имзоланди.

Дмитрий Медведевнинг айтишича, Қирғизистон томони мамлакат ҳудудида қўшимча ҳарбийларни жойлаштиришга оид Россия таклифини маъқуллаган. Имзоланган ҳужжатга мувофиқ? Қирғизистон жанубида Россия қўшинларининг батальони ва ҳарбийлар малакасини оширувчи ўқув маркази жойлаштирилади.

Россия шу кунгача Бишкек ташқарисидаги Қант ҳарбий ҳаво базасидан фойдаланиб келмоқда.

31 июл куни эса Чўлпонотада КХШТга аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон президентлари учрашдилар. Терроризмга қарши кураш мавзуи ушбу учрашув диққат марказида бўлди.

Айни пайтда 24.kg ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, саммит олдидан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев икки томонлама учрашув ўтказганлар. Бироқ ушбу учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG