Линклар

logo-print

Эронда намойишчилар устидан маҳкама жараёни бошланди


Эронда июн ойидаги норозилик намойишларига алоқадорликда гумон қилинган шахслар, жумладан, таниқли ислоҳотчилар устидан маҳкама жараёни бошланди.

Эроннинг “Форс” ахборот агентлигининг билдиришича, маҳкама тортилганлар орасида собиқ вице-президент Муҳаммад Али Абтаҳий, Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Муҳсин Аминзода ва бошқа бир нечта таниқли сиёсатчи бор.

Бугунги маҳкама жараёнида Муҳаммад Али Абтаҳий 12 июн кунги президентлик сайловида ҳеч қандай қонунбузарчиликка йўл қўйилмаганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, бугун Эронда суд қилинаётган юзга яқин мухолифатчи зўравонликлар уюштириш ва уларда қатнашганликда ҳамда аксилҳукумат руҳидаги ҳаракатлар билан алоқада бўлганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG