Линклар

logo-print

АҚШ Қирғизистондаги сайлов натижаларини танқид қилди


АҚШ 23 июл куни Қирғизистонда ўтказилган президентлик сайлови натижаларидан ташвиш билдирди.

"23 июл кунги сайлов жараёнида ижобий ўзгаришлар кузатилганига қарамай, биз мустақил кузатувчиларнинг ўтказилган президентлик сайлови давомида Қирғизистон ҳукумати ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган, деган хулосасига қўшиламиз", дейилади АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси томонидан ёйинланган баёнотда.

ЕХҲТнинг кузатувчилар миссияси ҳам 24 июл куни Қирғизистондаги президентлик сайлови халқаро талабларга мос ўтмаганини танқид қилган эди.

Сайлов натижаларига кўра, амалдаги президент Қурмонбек Бакиев 85 фоиз овоз тўплаган. Хабарларга кўра, 2 август куни Бакиевни қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG