Линклар

logo-print

Тожикистонда ЎИҲчилар қамалди


Тожикистон Олий суди Ўзбекистон исломий ҳаракати олти нафар аъзосининг ҳар бирига саккиз йилдан қамоқ жазоси белгилади.

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси тарқатган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари бўлган Зиёдулҳақ Розиқов, Раҳимбек Шайдуллоев, Абулфазл Одинаев, Муслиҳиддин Обидхон, Сайвали Одинаев ва Муҳаммадзамон Музаффаровлар 2001 йилдан 2008 йилгача Афғонистоннинг шимолий ҳудудида яшаганлар. Улар жорий йил бошида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган пайтда Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистон исломий ҳаракат аъзолари устидан Олий суд биносида ўтказилган маҳкама жараёни 31 июл куни Тожикистон давлат телевидениеси орқали ҳам намойиш қилинди.
XS
SM
MD
LG