Линклар

Эркин микрофон

  • Ҳурмат Бобожон

Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS хабарлари йўлланг - Озодликнинг эркин микрофони Сиз учун ҳам очиқ!

Озодликка тингловчи ва муштарийлардан бўлаëтган қўнғироқлар¸ йўлланаëтган SMS хабарлар асносидаги суҳбатларда яна турфа мавзулар¸ турфа мулоҳаза ва истаклар жамланди.

Сурхондарёлик тингловчимиз вилоятнинг Ангор туманида дўконлар бузилаётгани ва дўкон эгаларига ўрнига дўкон берилмаётганидан шикоят қилади. Унинг айтишича, дўкон эгаларига туман маркази чеккароғидан дўкон қуриш учун ер майдони берилаяпти, холос.

- Сурхондарëни билсангиз керак. Ангор туманида яшайман. Бизнинг деҳқон бозоримиз 80 йилдан бери бор. Ҳозир ўша бозорни икки пулдор талашиб¸ бошқа ерга кўчираяпти. 80 та дўкон бор. Ўша дўконлар бузилаяпти. Одамлар бу дўконларни сотиб олишган. Одамлар пулга куйиб қолаяпти. Янги бозорда бу дўкон эгаларига жой бергани йўқ. бу масалада гурунг бўлгани йўқ.

Озодлик: Ўрнига дўкон бермаяптими?

- Йўқ-да. 200 киши жанжал қиладими, деб турибман. Эски деҳқон бозоримиз касалхонанинг ва автостанциянинг ëнида, жуда қулай жойда жойлашган. Агар уни кўчирса¸ касалхонадан узоқ бўлиб кетади¸ автостанциядан узоқ бўлиб кетади. Халқ қийналади. Таксига пул тўлаш керак бўлади. Халқ азоб кўради. Ҳеч кимга арз-додингизни айта олмайсиз.

Озодлик: Суд орқалими ëки қандайдир ҳуқуқий йўллар орқали ҳимоя қилиб кўрмадингизларми?

- Ҳали буни ҳеч ким ўйлаб кўрагни йўқ. Судга берганимиз билан суд ҳокимнинг ноғорасига ўйнайди-да. Суд ҳоким нима деса, шуни қилади¸ дейди сурхондарëлик тингловчимиз.

Самарқандлик тингловчимиз Телман ота ноқонуний тортиб олинган ерини суд орқали қайтариб ололмаётганини айтади.

Телман ота: Мен олий маълумотлиман. Докторлик бўйича фан номзодиман. Китобларни ўқиш мен учун кўп қийин нарса эмас. Менгаки шундай қилгандан кейин оддий фуқарони нима мақомга ўйнатса, ўйнатар экан-да.

Озодлик: Нима бўлди ўзи, Телман ота? Бошидан гапириб беринг.

- Мен еримни шаҳар қонун-қоидаси бўйича олган эдим. 1982 йилда қарор чиқартирган эдим. Бунинг ҳужжати йўқ. Уйим ëниб кетди. Ҳали уни ҳам ремонт қилганим йўқ. Суд тамом бўлсин¸ кейин ҳаммасини қиламан. Ëнғинда 1982 йилда чиққан қарорни йўқотдим. Булар шундан фойдаланиб¸ еримнинг уч сотихини тортиб олди. Мен чидадим. Бунинг устига жиноят содир қилиб¸ бутун дарахтларимни кесиб ташлади. Бу мумкин эмас-ку ахир.

Мен қарорни вилоят архивидан топганимдан кейин “Энди судлашиш менинг навбатим”, деб судлашдим. Биринчи суд менга нисбатан рад қарорини чиқарди. Энди мен қарорни топгач¸ ҳозир мен судлашаяпман. Биринчи судда менга нисбатан ноқонуний қарор чиқаришди. Суд ишни уларнинг фойдасига ҳал қилди. Чунки у ўртоқлар супер миллиардерлар. Мен бир бечора бобо¸ дейди самарқандлик Телман ота.

Ўзини биринчи гуруҳ ногирони эканини айтган навбатдаги тингловчимиз банкда нақд пул йўқлиги боис нафақаларини вақтида ололмаётганини айтади.

- Мен Хоразмдан безовта қилаяпман. Ойликлар¸ пенсиялар вақтида берилмаяпти. Ўзим биринчи гуруҳ ногирониман. Июн ойининг пенсиясини олдик. Июл ойини ҳали бермаяпти. Ведомост йўқ деяпти. Яшаш умуман қийин бўлаяпти.

Озодлик: Нима сабабдан вақтида беришмаяпти?

- Умуман банкда пул йўқ, дейишаяпти. Умуман қийин бўлаяпти-да. Масалан¸ ўқитувчилар март-апрел ойининг ойлигини ололмаяпти ҳали. Март ойининг ойлигини олганларига 10-15 кун бўлди.

Озодлик: Сиз охирги марта қачон олдингиз?

- Июн ойиникини олганимга 25 кун бўлди. Июл ойиники учун ҳар кун борамиз почтахонага. Ишлайдиган ишчилар ҳам йўқ. Почтахонанинг олди уруш-жанжал. Почтахона ходимлари ҳам йўқ¸ дейди хоразмлик тингловчимиз.

Қашқадарёдан бўлган қўнғироқ соҳиби эса бугунги кириш имтиҳонлари ҳақида мулоҳаза юритади. Унинг айтишича, ўқишга кирувчилар жуда кўп, лекин иш йўқ.

- Мана ҳозир ҳамма жойларда коллежлар очилаяпти¸ лекин иш кам. Мана бугун кириш имтиҳонлари бўлди. Институтга битта ўринга 10 киши тўғри келади. Битта факультетга 40 талаба қабул қилинса¸ шунинг 10 нафари грант¸ қолган 30 нафари контракт. Ўқигандан кейин ҳам иш йўқ.

Олдинлари заводлар¸ фабрикалар бўлган. У ерда ишлашган. Ҳозир ҳаммаси қисқариб кетаяпти. Ишлайдиган ер ҳам қолмаяпти. Атрофимизда қашшқолар ҳам бор¸ кўп киши Тошкентда ишлайди. Россиядан бировнинг ўлиги келаяпти¸ биров ишлай олмай келаяпти¸ биров қарз бўлиб келаяпти¸ дейди қашқадарëлик тингловчимиз.

Азиз муштарий! Озодлик радиосининг эркин сўз микрофони сизлар учун доим очиқ. Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS орқали хабарлар йўлланг.
XS
SM
MD
LG