Линклар

logo-print

Бакиев қашшоқликни тугатишга ваъда берди


Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев мамлакатда қашшоқлик ва коррупцияга барҳам бериш учун курашишни ваъда қилди.

У иккинчи муддат президентлик учун қасамёд қилганидан сўнг сўзлаган нутқида мамлакатда барқарор ривожланишни йўлга қўйиш, миллий хавфсизликни кучайтириш ҳамда Қирғизистонда турмуш фаровонлигини ошириш ниятида эканини таъкидлади.

У ўтган ҳафтада ўтган президентлик сайловида сайловчиларнинг 77 фоизи овозини тўплаб ғалаба қозонди, деб топилди. Бироқ, мамлакат муҳолифати бу сайловни инкор қилган, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти эса танқид қилган эди. Шунингдек, АҚШ ҳукумати ҳам Қирғизистонни ўз халқаро мажбуриятларини бажармагани учун танқид қилди.
XS
SM
MD
LG