Линклар

НАТО мўътадил толиблар билан мулоқотга тайёр


НАТО нинг янги етакчиси Андерс Фох Расмуссен Даниядаги кундалик нашрлардан бирига берган интервьюсида Афғонистондаги толибларнинг мўътадил аъзолари билан мулоқотга тайёр эканини айтди.

Айни пайтда, Афғонистонда йўл четига ўрнатилган бомбага учраб, НАТО кучларининг яна икки аскари ҳалок бўлди. Миллати ошкор қилинмаётган аскарлар шанба куни автомобилда бораётиб, бомбага учраган.

Худди шу куни, мамлакатнинг жанубида бир нафар француз ва уч нафар америка аскари ўлдирилгани ҳам хабар қилинди. Бу аскарлар айнан қачон ва қай ҳолатда ўлдирилгани ҳозирча ошкор этилмади.

Сўнгги бир ой ичида Афғонистонда 75 нафар хорижлик аскар ўлдирилди шу билан июл ойи бу мамлакатда ҳарбий амалиётлар бошланган 2001 йилдан буён қайд этилган энг қонли ой бўлиб қолди.
XS
SM
MD
LG