Линклар

logo-print

Ироқда террорчилик ҳаракатлари тўхтамаяпти


Ироқнинг Ҳадиса шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 5 киши қурбон бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Маҳаллий полиция берган хабарга кўра, шаҳар бозорларидан бири ёнида тўхтатилган мина ўрнатилган автомобил портлаган.

Сўнгги кунларда Ироқда, айниқса, Бағдод шаҳрида кетма-кет портлашлар содир бўлди. Оқибатда ўнлаб одам қурбон бўлди.

Июл ойи бошидан бошлаб, АҚШ қўшинлари Ироқ шаҳарларидан олиб чиқилган ва хавфсизлик учун барча жавобгарлик Ироқ ҳукумати зиммасидадир.
XS
SM
MD
LG