Линклар

Индонезияда самолёт ғойиб бўлди


Индонезия жанубида бугун 13 йўловчи ва 3 кишилик экипаж аъзолари билан бораётган кичикроқ самолёт ғойиб бўлди.

Ушбу самолёт тегишли бўлган маҳаллий ҳаво компанияси расмийсига кўра, самолёт билан алоқа якшанба куни тонгда узилган. Ҳозир қидирув ишлари бормоқда.

Самолёт Папуанинг шарқидаги йирик шаҳарлардан бири — Оксибилга парвоз қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG