Линклар

Филиппин собиқ президент билан видолашмоқда


Филиппинда минглаб одам мамлакатнинг собиқ президенти Корасон Акино билан видолашмоқда.

У шанба куни оқшом 76 ёшида вафот этди. Мамлакат бўйлаб барча давлат байроқлари туширилди ва 10 кунлик мотам эълон қилинди.

Корасон Акино 1986 йилдан 1992 йилга Филиппинни бошқарган ва мамлакат тарихида биринчи президент аёл бўлиб муҳрланган.

У мамлакатда 20 йил ҳукмронлик қилган диктатор Фердинанд Маркос ҳокимиятини ағдарган инқилоб етакчиси бўлган.
XS
SM
MD
LG