Линклар

logo-print

Газ қувури йил якунигача қуриб битирилади


Туркманистон Эронга борадиган газ қувури қурилишини шу йил охирига қадар якунлаш ниятида.

Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ўринбосари Боймурот Хўжамуҳамедов миллий телевидение орқали баёнот берди. Қувур Туркманистон жануби-шарқидаги Давлатобод конидан қазиб олинган газни Эронга узатади.

Шу вақтга қадар бу кондан олинган газ фақат Россияга узатилар эди. Ўтган ойда мамлакат раҳбарияти Эронга узатиладиган газ миқдорини 8 миллиард куб метрдан 14 миллиард куб метрга ошириш режасини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG