Линклар

logo-print

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўпайди


Ўзбекистонда жорий йил биринчи ярмида 3 миллиард 348 миллион долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистон Статистика давлат қўмитаси маълумотига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, бу 2008 йил биринчи ярмига нисбатан 104,6 фоизни ташкил этади.

Айни пайтда жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистонда чорвачилик махсулотлари ҳам ўтган йил шу даврига нисбатан 106,2 фоизга кўпайиб, бир миллиард 563 миллион долларни ташкил этгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG