Линклар

Тошкент бош имом хатиби жонига қасд қилинди


Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд уюштирилди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи тарқатган маълумотга кўра, пичоқ билан қуролланган номаълум шахс 1 август куни кеч соат саккизда Анвар қори Турсуновга Чилонзордаги уйи олдида бир неча марта пичоқ санчиб кўздан ғойиб бўлган.

Ҳозирда жиноятчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, шифокорлар жабрланувчининг аҳволини “ўрта оғир” деб баҳолаган.
XS
SM
MD
LG