Линклар

Покистонда уламо террорчиликда айбланмоқда


Покистон ҳукумати Толиблар билан муваффақиятсизликка учраган тинчлик шартномасини тузишда воситачи бўлган уламога нисбатан жиноий иш очди.

Сват водийси полицияси бошлиғи Сажид Муҳаммадга кўра, Сўфи Муҳаммад терроризм, исёнга даъват қилгинлик ва ҳукуматга қарши фитна уюштирганликда айбланмоқда.

Сўфи Муҳаммад Сват водийсидаги Толиблар раҳбари Мавлоно Файзуллонинг қайнотаси бўлади.
XS
SM
MD
LG