Линклар

logo-print

Ҳиротда полиция нишонга олинди


Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида полиция карвони олдида содир этилган портлаш оқибатида 12 киши нобуд бўлди, салкам 20 киши тан жароҳати олди.

Нобуд бўлганларнинг аксарини тинч аҳоли вакиллари ташкил этган. Толибон ҳаракати ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Айни пайтда Афғонистонда 20 августга белгиланган президентлик сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG