Линклар

Ҳиллари Клинтон Африка сафарини бошлайди


АҚШ Давлат котиби Ҳилари Клинтон Африка давлатлари бўйлаб сафар бошлайди.

11 кунга мўлжалланган сафарни Ҳиллари Клинтон АҚШ президенти Барак Обаманинг отаси таваллуд топган Кениядан бошлайди.

Кениядан сўнг АҚШ Давлат котиби Жанубий Африка республикаси, Ангола, Конго, Нигерия, Либерия ва Кабо-Верде давлатларига боришни режалаган.

Мазкур сафардан мақсад АҚШнинг Африка давлатлари билан алоқаларини сақлаб қолиши ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашишга содиқ қолишини намойиш этишдан иборат.
XS
SM
MD
LG