Линклар

Ҳоманайи Аҳмадийнажодни президентликка тасдиқлади


Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳоманайи амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод иккинчи муддатга президент этиб сайланганини расман тасдиқлади.

Эндиликда Аҳмадийнажод 5 июл куни президент сифатида қасамёдга келтирилади.

12 июн куни Эронда ўтказилган президентлик сайловида амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ғолиб деб эълон қилиниши Теҳрондаги норозилик намойишларига сабаб бўлган эди.

Ушбу сайловда мағлуб деб топилган номзодлар Мир Ҳусайн Мусаваий ва Меҳдий Каррубий сайлов давомида жиддий қонунбузарликка йўл қўйилганини таъкидлаб, расмий натижаларни тан олишдан бош тортиб келмоқдалар.

Ҳукумат ўз навбатида мухолифатчиларни Эронда давлат тўнтаришини амалга оширишга урунганликда айбламоқда.

Шунингдек, Теҳрондаги намойишлардан сўнг қўлга олинган юздан зиёд фуқаро шанба куни маҳкама тортилган.
XS
SM
MD
LG