Линклар

Шинжонда ҳибсга олишлар давом этмоқда


Хитой оммавий ахборот воситалари мамлакат полицияси ўтган ой Урумчида рўй берган этник тўқнашувларга алоқадорликда гумон қилинган яна 319 киши қўлга олингани тўғрисида хабар тарқатди.

5 июл куни Урумчи шаҳрида уйғурлар ва этник ханлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда, расмий маълумотларга кўра, 200 киши нобуд бўлган, салкам 1700 киши тан жароҳати олган. Шу кунгача Хитой полицияси Урумчида рўй берган тартибсизликка алоқадорликда гумон қилиб 1600дан зиёд фуқарони қўлга олган эди.

Хитой ҳукумати мазкур тартибсизликларда жаҳон уйғурлари конгресси раиси Робия Қодирни айблаган. Робия Қодир эса бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG