Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:26

Расмуссен устивор йўналишларни белгилади


Жаноб Расмуссеннинг қайд этишича, Афғонистон бундан буён ҳам НАТОнинг асосий ва ягона глобал миссияси бўлиб қолади.
Жаноб Расмуссеннинг қайд этишича, Афғонистон бундан буён ҳам НАТОнинг асосий ва ягона глобал миссияси бўлиб қолади.

НАТОнинг янги бош котиби, Даниянинг собиқ Бош вазири Андерс Фог Расмуссен 3 август куни Брюсселда ўзининг НАТОга раҳбарлик даврида асосий эътибор қайси масалаларга қаратилиши ҳақида сўзлади.

НАТОнинг янги раҳбари Афғонистонда муваффақиятга эришилиши ва Россия билан стратегик ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга ҳаракат қилишини айтди, шунингдек, у мусулмон дунёси билан кўпроқ мулоқот олиб боришни ваъда қилди.

Расмуссен Афғонистон НАТОнинг асосий ва ягона глобал миссияси бўлиб қолишини қайд этди.

- БМТ томонидан бизга берилган мандат аниқ. Глобал хавфсизлик учун муҳим бўлгани сабабли бизнинг вазифамиз Афғонистон яна халқаро терроризмнинг асосий майдонига айланиб қолишининг олдини олишдан иборат. Маънавий масъулият ҳам жуда муҳим. Оддий инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ҳуқуқларига ишонган ҳар бир инсон бу миссияни қўллаб-қувватлаши керак, деди Андерс Фог Расмуссен.

Унинг фикрича, Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш учун кўпроқ хорижлик мутахассислар керак ҳамда Афғонистон миллий армияси ва полиция кучларини сонини кўпайтириш керак.

НАТОнинг янги бош вазири Афғонистонни барқарорлаштириш учун масъулият тақсимланиши кераклигини урғулади. Расмуссен НАТО Афғонистонда ўз ишини қилаётгани, аммо бу вазифани якка ўзи уддасидан чиқа олмаслигини айтди.

Афғонистонда 20 август куни ўтказиладиган президентлик сайловига ишора қиларкан, Расмуссен одамлар бу сайловдан Ғарбдаги каби натижаларни кутмаслиги кераклигини, энг муҳими, натижа ишончли бўлиши кераклигини айтди.

Расмуссен айрим келишмовчиликларга қарамай, НАТО Россия билан стратегик ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга уриниб келаётганини айтди.

- Биз келиша олмайдиган фундаментал масалалар бўлиши аниқ. Масалан, биз Россия ўз халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришини, жумладан, қўшни давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий эркинлигини ҳурмат қилишни талаб қилишимиз керак. Аммо биз келиша олмаган масалалар умумий муносабатларга путур етказишига йўл қўя олмаймиз, деди НАТОнинг янги бош котиби.

Андерс Фог Расмуссен Грузия ва Украинага ишора қиларкан, НАТОнинг кенгайиш масаласини кун тартибидан чиқариб ташламаслигини айтди.

НАТОнинг янги Бош котиби Андерс Фог Расмуссен 4 август куни Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар элчилари билан бўладиган биринчи учрашувга раислик қилади.
XS
SM
MD
LG