Линклар

Тошкент Қирғизистонга яна рус аскари келишига қарши


Ўзбекистон Қирғизистон жанубига Россиянинг қўшимча ҳарбий кучлари жойлаштирилишини қўллаб-қувватламади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қарашли “Жаҳон” ахборот агентлиги душанба куни ёйинлаган хабарда Қирғизистон жанубига Россиянинг қўшимча ҳарбий кучларини жойлаштириш режасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги билдирилган.

Россия ва Қирғизистон 1 август куни Россия ҳарбий кучларининг Қирғизистон ҳудудида бўлишини белгиловчи меморандумни, жумладан, мамлакат жанубига қўшимча куч жойлаштириш ҳақидаги ҳужжатни ҳам имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG