Линклар

Ироқдаги радикал гуруҳ қуролларини топширди


Ироқда беш нафар америкалик ҳарбийни ўлдиргани ва беш нафар британияликни ўғирлагани тахмин қилинган радикал шиа гуруҳи ўз қуролларини топшириб, зўравонликдан воз кечишга рози бўлди.

Ироқ бош вазири Нурий Ал-Маликий ва “Осиёб Аҳл ал-Ҳақ” гуруҳи вакили шу ҳақда келишувга эришди.

Эрон қуллаб-қувватлаб келгани айтилаётган бу гуруҳ ўз қуролларини топшириши ва сиёсий жараёнларда қатнашишга рози бўлгани эвазига бош вазир Ал-Маликий АҚШ назоратидаги қамоқда сақланаётган маҳбусларни озод қилишда ёрдам беришни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG