Линклар

Сўғдда ЎИҲнинг яна бир аъзоси ушланди


Тожикистоннинг Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот маркази вакили Диловар Ализоданинг маълум қилишича, ўтказилган қидирув-тезкор тадбир натижасида Исфара туманида истиқомат қилувчи 24 ёшли Рустам Олимов қўлга олинган. Рустам Олимов 2005 йилдан буён қидирувда бўлган ва у ЎИҲ га аъзоликда айбланмоқда.

Ички ишлар расмийсига кўра, Рустам Олимов шу йиллар давомида яширин фаолият олиб борган. У 1998 йилда Ўзбекистон исломий ҳаракатининг Исфара туманидаги гуруҳи раҳбари Анвар Қаюмов томонидан ЎИҲ аъзолигига қабул қилинган.

Шунингдек, тергов материалларида айтилишича, Рустам Олимов 2005 йилда Конибодом шаҳрида милиция ходимларига қуролли ҳужум қилиб, қотиллик содир этган. 2005 йил ноябр ойида эса Қайроққум ички ишлар бўлимига қуролли ҳужум қилиб, ўз маслакдошларини озод этишда қатнашганлиги аниқланган.

Ички ишлар бошқармаси мулозимининг қайд этишича, Рустам Олимовга Тожикистон Жиноий Кодексининг 187-моддаси бўйича (уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва террорчилик) айблов қўйилган.
XS
SM
MD
LG