Линклар

Кобул нишонга олинди


Толибон ҳаракати пойтахт Кобулни ракеталардан ўққа тутди.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, Кобулга камида сакккизта ракета тушиб портлаган. Оқибатда бир бола тан жароҳати олган.

Ракеталар Кобулнинг турли қисмлари, жумладан, АҚШ элчихонаси яқинига тушиб портлаган.

Толибон жангарилари, ўз навбатида, Кобулга жами 12 та ракета улоқтирганини эълон қилди.

Афғонистонда 20 августга белгиланган президентлик сайлови арафасида жангарилар томонидан содир этилаётган зўравонликлар кўлами бошқа ойларга қараганда анча ортди.
XS
SM
MD
LG