Линклар

logo-print

Жанубий Осетия ҳукумати истеъфога чиқарилди


Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ўлкаси президенти Эдуард Кокойти бош вазир Асланбек Булатцев етакчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқарди.

Кокойтининг айтишича, Асланбек Булатцев соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли истеъфога чиқарилган.

Жанубий Осетия ҳукуматининг тарқатиб юборилиши Россия ва Грузия ўртасида 2008 йил август ойида бўлиб ўтган ҳарбий можаронинг бир йиллиги нишонланиши кутилаётган бир даврга тўғри келди.

Айни пайтда минтақадаги вазият қалтислигича қолмоқда. Грузия ва Жанубий Осетия ҳукуматлари бир-бирини ўққа тутганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG