Линклар

logo-print

Эрон америкаликлар қўлга олинганини тасдиқлади


Эрон расмийлари мамлакатнинг Ироққа яқин ҳудудида америкалик уч шахс қўлга олинганини расман тасдиқлади.

Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, америкаликлар Эрон ҳудудига ноқонуний тарзда ўтганлиги учун қўлга олинган.

Эрон расмийларининг билдиришича, ҳозирда америкаликлар Мариван шаҳрида ушлаб турилибди.

Маълум бўлишича, жума куни Ироқнинг Курдистон минтақасида юрган америкалик уч сайёҳ ўзлари билмаган ҳолда Эрон ҳудудига ўтиб қолган ва эронлик чегарачилар томонидан ҳибсга олинган.

Айни пайтда АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрон ҳукуматини америкаликларни озод этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG