Линклар

ҲРВ Дилмурод Саййидни озод этишга чақирди


Ҳюман Райтс Вотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййидни озод этишга чақирди.

Ҳуқуқ химоячилари Дилмурод Сайид устидан олиб борилган маҳкама жараёнини суд тизими устидан кулиш, дея баҳолади.

30 июл куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туман суди журналист Дилмурод Саййидни товламачиликда айблаб, унга 12,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

XS
SM
MD
LG