Линклар

Жанубий Осетия: рус аскарлари шай ҳолатга келтирилди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги Грузия ва Жанубий Осетия ўртасидаги чегара ҳудудидаги вазият кескинлашаётган бир пайтда минтақадаги россиялик ҳарбийлар жанговар ҳолатга келтирилганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Андрей Нестеренко Россия телевидениеси орқали қилган чиқишида бу қарор минтақадаги вазиятнинг издан чиқиб кетиши мумкинлигини олдини олиш мақсадида қабул қилинганини билдирди:

- Вазият ҳақиқатан ҳам ташвишлидир. Ўтган йилги август воқеаларининг бир йиллиги арафасида Грузия томони иғвогарчилик ҳаракатларини давом эттирмоқда. Шунинг учун Жанубий Осетиядаги қўшинлар ва чегарачилар жанговар ҳолатга келтирилди. Ҳозирги кунда асосий вазифамиз вазиятнинг кескинлашуви ва рўй бераётган отишмаларни каттароқ можарога айланиб кетишини олдини олишдан иборат, деди Андрей Нестеренко.
XS
SM
MD
LG