Линклар

Билл Клинтон журналистларни қамоқдан қутқарди


АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон Шимолий Корея қамоғидан ўзи озод қилган икки нафар америкалик журналист билан самолётда Лос Анжелес шаҳрига учиб кетмоқда.

Буни Клинтоннинг матбуот вакили маълум қилди.

Жорий йил март ойида Хитой чегараси яқинида қўлга олинган америкалик журналистлар Юна Ли ва Лаура Линг 12 йиллик оғир меҳнат колониясида қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинган эди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Ир Чен билан Пхенянда учрашган Билл Клинтон икки журналист номидан узр сўраган.

Учрашувдан сўнг Ким Ир Чен америкалик журналистларни “авф этиб”, уларни қамоқдан озод қилди.
XS
SM
MD
LG