Линклар

Террорчи гуруҳ раҳбари қўлга олинди


Ироқ шимолида Ал-Қоидага алоқадор радикал исломий гуруҳ раҳбарининг ўринбосари қўлга олинди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, Абу Аббос ҳамда Мулла Халгурд номи билан кўпчиликка танилган “Ансар ал-Ислам” гуруҳи раҳбари Факри Хади Гари 24 июл куни қўлга олинган.

Гари Мосул шаҳрида АҚШ ва Ироқ кучларига қарши ҳужумлар уюштирганлик, одам ёллаш ва амалиётларни молия билан таъминлаганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG