Линклар

Покистонда жангарилар нишонга олинди


Покистон ғарбида АҚШнинг учувчисиз бошқарилувчи самолётлари ёрдамида берилган ҳаво зарбалари оқибатида икки киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, ҳаво зарбасида Покистондаги Толибон ҳаракати етакчиси Байтуллоҳ Масъуд қайнотасининг хонадони нишонга олинган. Хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, ҳаво зарбаларида нобуд бўлган икки шахс жангари бўлган.

Жангариларга яқин манбалар эса ушбу ҳаво зарбаларида Байтуллоҳ Масъуднинг турмуш ўртоғи нобуд бўлгани ва вояга етмаган тўрт бола тан жароҳати олганини маълум қилдилар. Бироқ ҳозирча ушбу маълумотни Покистон расмийлари тасдиқлаганларича йўқ.
XS
SM
MD
LG