Линклар

Тожикистонда амалиётлар ниҳоясига етди


Тожикистон шарқида июл ойи бошидан буён ўтказиб келинган кенг кўламли аксилтеррор амалиётлари ниҳоясига етди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, амалиётлар чоғида Неъмат Азизов гуруҳига алоқаси бўлган 11 нафар жангари ўлдирилган. Ушбу жангарилардан 5 нафари Россия фуқароси бўлгани аниқланган. Бундан ташқари, амалиётлар давомида ўнлаб киши қўлга олинган.

Май ойи якунида Тожикистонда 1990 йиллардаги фуқаролар урушида иштирок этган жангариларнинг фаоллашгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG