Линклар

Аҳмадийнажод қасамёд келтирди


Маҳмуд Аҳмадийнажод иккинчи муддатга Эрон президенти сифатида қасамёдга келтирилди.

Аҳмадийнажодни қасамёдга келтириш маросими парламент биносида бўлиб ўтди.

- Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм, мен жумҳурият раиси унвонини олар эканман, Қуръони карим, Эрон миллати ва қодир Оллоҳ номи билан Ислом республикаси низоми ва Конституцияси ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан, деди Аҳмадийнажод.

12 июн куни ўтказилган президентлик сайловида Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ғолиб деб эълон қилиниши Теҳрондаги норозилик намойишларига сабаб бўлди.

Сайловда мағлуб топилган номзодлар Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳдий Каррубий эса сайловнинг расмий натижаларини тан олишдан бош тортиб келмоқдалар.

Мухолифатчилар Аҳмадийнажоднинг қасамёдга келтирилишига қарши бугун парламент биноси олдида норозилик намойиши ўтказишга уринди. Бироқ хавфсизлик кучлари ва Басиж қуролли гуруҳ аъзолари намойишчиларни тарқатиб юборди.

Гувоҳларнинг айтишича, хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган.
XS
SM
MD
LG