Линклар

Бишкек базани ўзбек чегараси яқинида жойлаштирмоқчи


- Қирғизистон ҳукумати Россиянинг янги ҳарбий базасини Ўзбекистон чегарасига яқин бўлган Боткен вилоятига жойлаштирилишига эришишга ҳаракат қилади, дея баёнот берди Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Раимқул Аттақуров.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий базани қаерга жойлаштириш масаласи ҳозирча муҳокама қилинмаган.

Ўтган ҳафта Қирғизистонда учрашган президентлар Дмитрий Медведев ва Қурмонбек Бакиев мамлакат ҳудудида Россиянинг қўшимча ҳарбий контингентини жойлаштиришга оид муморандум имзоладилар.

Куни кеча эса Ўзбекистон томони Қирғизистонда Россиянинг ҳарбий базаси очилишига кескин эътироз билдирди. Расмий Тошкент фикрича, базанинг ташкил этилиши минтақадаги вазиятни издан чиқариши мумкин.
XS
SM
MD
LG