Линклар

ЕХҲТ Дилмурод Саййид ҳимоясида


ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги бўйича бўлими Ўзбекистон ҳукуматини узоқ йиллик муддатга қамалган журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид ишини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовга йўллаган мактубда ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Харатци журналистга белгиланган суд ҳукмидан ташвиш билдирди. Шунингдек, Харатцининг айтишича, ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган маҳкама жараёнида Дилмурод Саййид адвокати иштирок этмаган ҳамда ушбу суд жараёни халқаро талабларга мос келмаган.

30 июл куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туман суди журналист Дилмурод Саййидни товламачиликда айблаб, унга 12,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.
XS
SM
MD
LG