Линклар

Венесуэла Россиядан танк сотиб олади


Венесуэла президенти Уго Чавес ўз ҳукумати Россиядан танклар сотиб олишини айтди.

Бир неча баталон учун танклар сотиб олиш ҳақидаги қарорни Чавес АҚШ Колумбиядаги еттита ҳарбий базадан фойдаланиш ҳақида келишувга эришгани билан изоҳлади.

Колумбиянинг режасини “душманлик акти” деб атаган Уго Чавес минтақада АҚШ ҳарбий кучларининг кўпайиши Жанубий Америкада уруш келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG