Линклар

logo-print

Қозоғистонда яна чўчқа гриппи қайд этилди


Қозоғистонда яна икки фуқарода ўта хавфли H1N1 вирусининг аломатлари аниқланди.

Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар тарқатди. Биринчи ҳолат Олмаотада, иккинчиси эса Петропавловск шаҳрида қайд этилган. Маълум бўлишича, Петропавловскда чўчқа гриппини юқтирган ўсмир яқинда Буюк Британияда бўлиб қайтган.

Шу кунгача Қозоғистонда чўчқа гриппи билан боғлиқ жами 17 ҳолат қайд этилди. Қозоқ расмийларига кўра, вирусни юқтирган 15 шахс соғайиб бўлган.

XS
SM
MD
LG